Ўзбекистонда яна «Спортлото» лотереяси пайдо бўлади. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ҳамда оммавийлаштириш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган, дея хабар беради Spot.
Бундан кўзда тутилган мақсад спортни қўшимча молиялаштириш тизимини спорт лотереялари ташкиллаш орқали кенгайтириш эканлиги таъкидланган.
Ҳужжатда компаниялар томонидан спорт лотереялари ўйналишидан олинган даромаднинг 10 фоизигача бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши белгиланган.
Фармон иловасида жорий йил 15 ноябрга қадар «Спортлото» лотереяси ўтказилишини таъминлаш топширилган. Бунга Жисмоний тарбия ва спорт, Молия вазирликлари ҳамда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги масъул этиб белгиланган.
Лотереядан тушган пуллар спортни янада ривожлантириш дастурларига сарфланади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2010 йили «Спортлото» лотереялари фаолияти тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)