Сўнгги ҳафтада Хитойдан Ўзбекистонга авиапарвозларга бўлган талаб 5 баравар ошди, деб хабар бермоқда Aviasales.
Туристик қидирув хизмати таҳлилчилари Ўзбекистон—Хитой ва Хитой—Ўзбекистон йўналиши бўйича авиачипталарнинг олдиндан буюртма қилинишини ўрганиб чиқди. Ўрганиш натижаларида Хитойга бўлган талаб 3 баробар пасайгани, Ўзбекистон йўналишига бўлган талаб эса аксинча, 5 марта ошгани аниқланган.
Қайд этилишича, Хитой ўзбекистонликлар энг кўп борадиган мамлакатлардан биридир. Декабрь ойида бу мамлакат Жанубий Корея ва БААдан сўнг 8-ўринни эгаллаган бўлса, январь ойига келиб 11-ўринга тушган.
Шу билан бирга, мутахассислар Хитой—Ўзбекистон рейсларига бўлган талаб 5 марта ошганини қайд этган. Авичипталар Шанхай, Пекин, Урумчи ва Нанчан каби шаҳарлардан энг кўп брон қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон коронавирус туфайли хитойлик сайёҳларнинг бир қисмини йўқотиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)