Андижонда «Тиғ» профилактик тадбирлари доирасида 350 дан ортиқ пичоқлар тўмтоқлаштирилди, деб хабар берди Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Вилоят ИИБ ходимлари Андижон шаҳри «Ёрбоши» МФЙда жойлашган «Жаҳон буюм бозори» ҳудудига хизматга бириктирилган ходимлар бозор, савдо мажмуаларида ўткир тиғли жисмлар орқали содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан профилактик тушунтирув ишларини олиб бормоқда. Ўтказилган тадбирлар давомида бозорларда очиқ муомалада бўлган ва касб-корига кўра тиғли буюмларни тўмтоқ ҳолда фойдаланиши мумкин бўлган 350 дан ортиқ пичоқларнинг учлари тўмтоқ ҳолатга келтирилди, дейилади хабарда.
Худди шу каби профилактик тушунтирув ишлари Андижон шаҳрининг «Бобур» МФЙ ҳудудида жойлашган «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида ҳам ўтказилиб, ўткир тиғли жисмлар тўмтоқ ҳолатга келтириляпти.
Бундан ташқари, ўтказилаётган «Тун» тадбирлари давомида бемақсад юрган шахсларнинг ёнидан 18 та тиғли буюм олинди. Жиноятларнинг барвақт олдини олиш юзасидан олиб борилаётган бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)