Сурия шимолида ўт очишни тўхтатиш тартиби ўрнатилишига, жумладан, Россиянинг ҳаракатлари ҳам халақит бермоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Помпеога кўра, юзага келган вазият учун «Эрон расмийлари, ‘Ҳизбуллоҳ’ ва Асад тузуми» айбдор.
У бундай ҳаракатларни «аёвсиз ва шафқатсиз» деб атади.
«Биз бу ваҳшиёна ҳаракатларни қоралаймиз ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирамиз», — деди АҚШ давлат котиби.
Изоҳ (0)