АҚШ давлат департаменти 28 январь куни коронавирус туфайли 200 нафардан кўпроқ фуқаролари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларини Ухань шаҳридан чертер рейс ташкил этиб, олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қайд этилишича, самолёт бугун, 28 январь куни Уханнинг ёпиқ аэропортига қўнади, бортига 230 кишини ортиб, тезда АҚШга қайтади.
Бир сўз билан айтганда бу рейс Американинг Ухандаги ваколатхонасининг вақтинча ёпилиши муносабати билан америкалик дипломатларни эвакуация қилиш учун мўлжалланган.
Қайд этилишича, Уханда ҳаммаси бўлиб 1000 га яқин америкалик бор.
Ухандан қайтган самолёт Калифорниянинг Онтарио шаҳрига қўнади. Парвоздан олдин йўловчиларда вирус симптомлари бор-йўқлиги синчковлик билан текширилади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойдаги коронавирус эпидемиясидан вафот этганлар сони 106 кишига етди, яна салкам 1300 та янги касалланиш ҳолатлари тасдиқланди.
ЖССТ коронавирус хавфини баҳолашда хато қилганини тан олди. Қайд этилишича, эпидемия ўртамиёна эмас, юқори даражада хавфли.
Бугун, 28 январь куни ТИВ ўзбекистонликлардан миш-миш тарқатмасликни сўраб, коронавирусдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди.
Изоҳ (0)