Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида фуқаро К.Н. 9 дона 50 минг сўмлик қалбаки купюрани 225 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «Xabar.uz» маълум қилди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда К.Н. қалбаки пулларни жиноий шериклари билан олдиндан тил бириктириб, Хўжаобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган хонадонда рангли принтер ёрдамида тайёрлагани аниқланган.
Қалбаки пулларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)