• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайвонот боғи реконструкцияси германиялик мутахассисларга ишониб топширилади

    Германиянинг dan pearlman Group компанияси Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишга ёрдам кўрсатади. Компания Германия, Грузия, Италия, Буюк Британия, Дания, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда ҳайвонот боғларини ривожлантириш режалари ва дизайнларини ишлаб чиққан. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берган.

    Фото: «Tashkentzoo.uz»

    Пойтахт ҳайвонот боғини реконструкция қилиш ҳукуматнинг 2019 йил декабрдаги қарорида кўзда тутилган. Аввал хабар қилинганидек, ҳайвонот боғи давлат ташкилотидан масъулияти чекланган жамиятга айлантирилиб, унинг ишончли бошқаруви Wildlife Care компаниясига топширилмоқда.

    Wildlife Care бош директори Абдумалик Сиддиқовнинг маълум қилишича, биринчи босқичда немис мутахассислари ҳайвонот боғининг ҳозирги ҳолатини баҳолаши керак. Душанба куни улар ҳайвонларни сақлаш шароитлари, жониворлар экспозицияси ва ҳайвонот боғи инфратузилмаси билан танишган.

    Бир ойдан сўнг dan pearlman Group ўз тавсияларини тақдим этади, шундан сўнг уч ойда якунланиши режалаштирилган реконструкция лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланади.

    Суратда (чапдан ўнгга) — dan pearlman Group мутахассислари Жорж Шнайдер, Kиаран Стенли ва Москва ҳайвонот боғи мутахассиси Юрий Журавлев

    Суратда (чапдан ўнгга) — dan pearlman Group мутахассислари Жорж Шнайдер, Kиаран Стенли ва Москва ҳайвонот боғи мутахассиси Юрий Журавлев
    Фото: «Gazeta.uz»

    Мутахассислар ҳайвонлар учун қулай муҳитни бузмаган ҳолда қандай қилиб волерларни реконструкция қилиш ёки кенгайтириш, шунингдек, ҳайвонот боғида кўнгилочар жойлар, дўконлар ва кафеларни қолдириш мумкинлиги ҳақида тавсиялар беради. Абдумалик Сиддиқовнинг сўзларига кўра, аттраксионлар ҳайвонот боғининг узоқ қисмига кўчирилади ёки мутахассислар улардан воз кечишни тавсия қилса, улар бузиб ташланади.

    «Биз ҳал қилишимиз керак бўлган жуда кўп вазифалар мавжуд. Шунга асосланиб, эртага биз халқаро стандартларга (Евросиё ҳайвонот боғлари ва аквариумлар ассоциацияси талабларига) мувофиқ келишув имзолашимизни эълон қилишимиз мумкин», — деди Абдумалик Сиддиқов.

    Унинг қўшимча қилишича, Тошкент ҳайвонот боғи «кўп жиҳатдан» ҳайвонларни сақлаш бўйича халқаро стандартларга жавоб беради. Бироқ тўсиқлар тўғри ўрнатилмаган, темир панжараларга эса эҳтиёж йўқ. Ҳайвонлар ва одамларни ҳимоя қилиш учун малакали муҳандислик ечимлари мавжуд.

    «Волерлар (йиртқичлар) стандартларга мутлақо мос эмас. Аммо биз монолит биноларни нимадир қилишимиз керак. Халқаро стандартларга кўра, одамлар ҳайвонларга тепадан қараши нотўғри. Бу ҳайвонларни асабийлаштиради. Бундай ҳолатда улар ўзларини ҳимоясиз ҳис қиладилар. Улар кўз билан бир даражада бўлиши керак ва биз бирон бир конструктив меъморий ечимга келишимиз лозим», — деди Сиддиқов.

    Приматлар учун павильон ҳам халқаро стандартларга жавоб бермайди, шунинг учун маймунлар учун волерлар ёнига ёзги волер қуриш имконияти ўрганилмоқда. Ҳайвонлар сақлаш учун хорижий тажрибалар ўрганилади.

    «Биз нафақат одамларни ҳайвонлардан, балки ҳайвонларни ҳам одамлардан ҳимоя қилишимиз керак. Бизнинг вазифамиз одамларнинг (буюмларни волерлар ичига) ташлай олмаслиги, ҳайвонларни боқа олмаслигини, лекин жониворларнинг табиий ҳаётини ўргана олишларини таъминлашдан иборат», — деган Wildlife Care бош директори.

    Ҳайвонот боғи ҳудудида сотишга рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тузиш ва дўконлар сонини уч бараварга қисқартириш режалаштирилмоқда. Ҳайвонот боғида доимий ишлайдиган ходимлар сонининг ортиши ташриф буюрувчилар томонидан ҳайвонларнинг овқатлантирилишига чек қўяди. Видеокузатув тизимини ўрнатиш ҳамда ташриф буюрувчиларга ҳайвонлар тўғрисида маълумот берадиган йўлбошловчилар ҳам бунга ёрдам беради.

    «Ҳайвонларни хавфли озиқ-овқатдан ҳимоя қилишга кучимиз етади деб ўйлайман. Бу кўп жиҳатдан реконструкцияга боғлиқ. Бу вазифани биз чет эллик мутахассислар олдига ҳам қўйдик, чунки биз кўплаб волерларни панжара ўрнига шиша билан ўраймиз», — деди Абдумалик Сиддиқов.

    Унинг таъкидлашича, сўнгги олти ой ичида Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонлар ўлими камайган. Ҳайвонларнинг сифатли текширилишини таъминлаш мақсадида улар учун реабилитация маркази барпо этилади.

    «Биз ҳайвонлар турларини сақлаш тарафдоримиз. Ҳайвонот боғи бу — аслида пул олиб келмайдиган зарарли корхона. Бу биз учун ижтимоий лойиҳа… Ҳайвонот боғи бу — турлар сақланадиган генетик банк. Биз ҳайвонлар қандай қилиб тутқунликда яшашини англаб етишимиз керак, улар учун табиий яшаш муҳитини, кичик чангалзорларни барпо этамиз», — дея хулоса қилди Абдумалик Сиддиқов.

    dan pearlman Group асосчиларидан бири Kиаран Стенли ҳайвонот боғига ташриф буюрувчиларга ҳайвонлар билан мулоқотда ҳиссий тажрибалар тортиқ этиши кераклигини таъкидлади. Агар бунга эришилса, ташриф буюрувчиларда ҳайвонот боғига яна ташриф буюриш нияти пайдо бўлади.

    2024 йилгача Wildlife Care ҳайвонот боғини ривожлантириш учун 5 миллион доллар сармоя киритади. Абдумалик Сиддиқов ходимларнинг иш ҳақини ошириш, самарали бошқарув ва шаффоф харидлар тизимини яратиш режалаштирилганлигини таъкидлади.

    Ҳайвонот боғи беш йил ичида фойдага кириши кутилмоқда, олинган фойда ҳам кейинчалик уни ривожлантиришга қайта йўналтирилади.

    27.01.2020, 23:34   Изоҳ (0)   21087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молия вазири Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати бюджетга оғирлик қилмаслигини маълум қилди

    27.01.2020, 23:08

    ТИВ Ухандан Ўзбекистонга қайтган талабаларга зудликда ССВ билан боғланишни тавсия қилди

    27.01.2020, 22:37

    Human хусусий бандлик агентлиги раҳбари 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

    27.01.2020, 22:23

    Қашқадарёда мактаб директори 800 доллар пора олаётганда қўлга олинди

    27.01.2020, 21:36

    Ўзбекистонликлар 2019 йилда доимий яшаш учун асосан Қозоғистон, Россия ва АҚШ давлатларига кўчиб кетди

    27.01.2020, 21:22

    Тошкентда бир кун ичида фуқаролардан 39 та пичоқ олиб қўйилди

    27.01.2020, 20:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.