Исроил ички ишлар вазири Аьре Дери мамлакат фуқароларининг Саудия Арабистонига сафар қилишига рухсат берувчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Haaretz нашри хабар тарқатган.
Хабарга кўра, бу Исроил тарихида илк бор расман амалга ошмоқда. Аввал айрим исроилликлар, жумладан мамлакатдаги араблар ҳукуматнинг расмий рухсатисиз ҳам Саудия Арабистонига сафар қилган.
Бу исроилликларга Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларига диний зиёратларни қилиши ёки 90 кунгача муддатга ишчи сафарларни амалга ошириш имконини берди.
Исроил ички ишлар вазирлигининг ушбу қарори биринчи навбатда мамлакатдаги арабларга енгиллик беради. Энди улар Саудия Арабистонидаги муқаддас қадамжоларга ҳеч қандай қаршиликсиз бора олиши мумкин.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, Исроил Ар-Риёд билан дипломатик муносабатлар ўрнатмаган ва у ерда Саудия Арабистони элчихонаси мавжуд эмас.
Изоҳ (0)