• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Япония 28 январдан бошлаб ўз фуқароларини Ухандан эвакуация қилиши мумкин

    Япония Хитойдаги янги коронавируснинг ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳридан ўз фуқароларини 28 январь куни чартер рейс билан эвакуация қилишга тайёгарлик кўрмоқда. Бу ҳақда 27 январь куни NHK телеканали хабар берди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Куни кеча Япония бош вазири Синдзо Абэ Ухань шаҳридан японларни зудлик билан эвакуация қилиш имкониятлари кўриб чиқилаётганини журналистларга маълум қилган эди.

    Япония ташқи ишлар вазири Тосимитсу Мотеги эвакуация режасини хитойлик ҳамкасби Ван И билан муҳокама қилиб, инфекция тарқалишининг олдини олишда Япония ёрдамга тайёрлигини билдирган эди.

    Қайд этишларича, дам олиш кунлари давомида Япония Ташқи ишлар вазирлиги Ухань шаҳрида бўлиб тургани тахмин қилинган 710 нафар японияликнинг 430 нафари билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлган.

    Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрь куни Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония эпидемияси бошлангани ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ахборот берган эди. Мутахассислар касаллик қўзғатувчиси нима эканини аниқлаган — бу 2019-nCoV коронавируси.

    Янги коронавирусни юқтириш оқибатида Хитойда вафот этганлар сони 27 январь куни тонгда 80 кишига етган. Хитой Соғлиқни сақлаш масалалари давлат қўмитаси маълумотларига кўра, жами 2744 киши касалланган.

    Аввалроқ Франция ҳукумати Ухандаги ўз фуқароларини эвакуация қилишга қарор қилгани маълум бўлган эди; французлар ҳафта ўрталарида шаҳардан олиб чиқиб кетилиши, Францияга қайтгач, икки ҳафта давомида назоратда сақланиши кутилмоқда.

    Маълумот учун, Ухань шаҳрида 30 нафардан 60 нафаргача ўзбекистонлик бўлиши мумкин, уларнинг аксарияти талабалардир. Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги карантин эълон қилинган Ухань шаҳридан чет эл фуқароларини эвакуация қилиш бўйича мурожаатларга Хитой расмийлари рад жавобини бераётганини билдирган эди.

    «Карантин киритилганидан сўнг бошқа давлатнинг элчихоналари ўз фуқароларини Ухандан эвакуация қилгани тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилганди ТИВ ахборотида. Ўз навбатида, Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциацияси Хитойдаги ўзбекистонлик талабалардан коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан нотўғри маълумот тарқатиб, вазиятни кескинлаштирмасликни сўраган эди.

    Мавзуга доир: «Вируснинг ўзи Хитойда, лекин барча ваҳимаси Ўзбекистонда бўляпти»

    Бунгача эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ухандаги ўзбекистонлик талабалар «албатта олиб келиниши», бу борада Хитой расмийлари билан иш олиб борилаётганини маълум қилган эди. 26 январь куни эса Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи қайтарилгани маълум бўлди — улар Тошкент аэропортининг ўзида жиддий текширувдан ўтказилган.

    27.01.2020, 08:50   Изоҳ (0)   20359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухандан ўз фуқароларини олиб чиқиб кетишга қарор қилди

    27.01.2020, 08:18

    Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 35 нафаргача кўпайди

    27.01.2020, 07:44

    АҚШнинг Ироқдаги элчихонасига учта ракета келиб урилди

    27.01.2020, 07:26

    Хитойдаги коронавирус қурбонлари сони 80 кишига етди

    27.01.2020, 06:51

    Хитойда тарқалган коронавирус ҳақида билиш зарур бўлган маълумотлар

    26.01.2020, 23:03

    Уханда қурилаётган касалхона, Африкадаги чигирткалар, Туркиядаги зилзила. Ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари

    26.01.2020, 22:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.