2019 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Украина аҳолиси 37 миллион 289 минг кишини ташкил этди. Бу каби маълумотлар аҳолини синов тариқасида электрон рўйхатга олиш жараёнлари давомида олинган, деб хабар беради Украина вазирлар маҳкамаси вазири Дмитрий Дубилет.
Статистикани тайёрлашда Қримда, шунингдек, Луганск ва Донецк вилоятлари ҳудудида яшаётган аҳоли ҳисобга олинмаган.
Таҳлил давомида Украинанинг учта мобил операторлар тармоғидаги Давлат статистика қўмитаси ва электрон ресурсларнинг маълумотларидан, шунингдек, жисмоний шахсларнинг давлат реестридаги маълумотларидан фойдаланилган.
Мустақил Украина тарихида аҳолини рўйхатга олиш фақат бир марта — 2001 йил 5 декабрда амалга оширилган. Ўша вақтдаги маълумотларга кўра, мамлакатда 48 миллион 457 минг одам яшаган.
Таъкидланишича, Қрим, ДХР ва ЛХР ҳудудларида жами 5,5 миллионга яқин одам яшайди.
Изоҳ (0)