Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ижрочи директори Питер Салама вафот этди. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус Twitter’даги саҳифасида хабар берди.
«Ҳамкасбим ва дўстим Питер Саламанинг тўсатдан вафот этиши мени чуқур қайғуга солди», — деб ёзади Гебрейесус.
Саламанинг ўлими сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган.
Питер Салама Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида 2016 йилдан бери ишларди. У ташкилотда соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича ижрочи директори эди.
Изоҳ (0)