Россия президенти Владимир Путин 2020 йилда Россия, Хитой, АҚШ, Франция ва Буюк Британия раҳбаларининг учрашувини ўтказишни таклиф қилди, деб хабар беради Meduza.
Россия президенти саммит ўтказиш борасидаги фикрини «Холокост қурбонлари хотирасини сақлаймиз, антисемитизмга қарши курашамиз» халқаро форумида маълум қилган.
Нега айнан ушбу бешта давлат танланганига Путин улар — БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси эканлиги билан тушунтирган.
«Менимча, антисемитизмга қарши курашда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига асос солган давлатлар, цивилизацияни сақлаб қолиш учун алоҳида масъулиятни ўз зиммасига олган бешта давлат кўрсатиши керак», — дейди Путин.
Россия президентининг таъкидлашича, мазкур «бешлик» раҳбарларининг учрашуви «нацизмга қарши курашган давлатларнинг содиқлигини, иттифоқ руҳи ва тарихий хотира»ни кўрсатиб беради.
Изоҳ (0)