• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистон Эрон – АҚШ урушидан қандай зарар кўради? Сулаймонийнинг ўринбосари нима билан машҳур? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Эрон – АҚШ низоси Ўзбекистон учун қандай салбий оқибатлар яратади?

    Расмий Тошкент денгизга чиқиш имкониятини қўлга киритиш мақсадида Марказий Осиё минтақасидаги қўшни мамлакатлар, хусусан, Эрон билан муносабатларини яхшилаш ҳақида бош қотирар экан, Эрондаги вазият бунга тўсқинлик қилмоқда, деб ёзади The Diplomat нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Эрон генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилиши ортидан Эрон – АҚШ муносабатларидаги зиддиятлар Яқин Шарқ минтақасида йирик ҳарбий қарама-қаршилик юзага келишига сабаб бўлиб турибди.

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги воқеалар ривожидан ташвиш билдириб низолашаётган икки тарафга ҳарбий тўқнашувга йўл қўймаслик ва дипломатик воситалар ёрдамида муаммоларни ҳал қилишга чақирди.

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёноти замирида узоқни кўзловчи мақсадлар борлигини уқса бўлади. Эрон ва АҚШ ўртасида ҳарбий тўқнашув келиб чиқадиган бўлса, расмий Тошкент бир неча ўн йиллардан буён Эрон ҳукумати билан олиб бораётган музокаралари Ўзбекистоннинг Эрон орқали денгизга чиқиш умидларини чиппакка чиқариши турган гап.

    Эрон портлари Ўзбекистон маҳсулотларини денгизга олиб чиқишда энг арзон ва қисқа йўлдир. Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистон ҳукумати Эрон ҳукумати билан барқарор транспорт коридори яратишга кўп вақт ва маблағ сарфламоқда. 2017 йил декабрида Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг транспорт тизимини ривожлантириш борасида қарор қабул қилди. Қарорда Ўзбекистон юкларини дунё бозорига олиб чиқишда Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон ва Термиздан бошланиб, Афғонистонинг Мозори Шарифидан ўтадиган  транспорт йўлакларини яратиш алоҳида таъкидланади. Бу эса Ўзбекистонга Эроннинг Бандар Аббос, Чобаҳор ва Бажаган портлари орқали денгизга чиқиш имкониятини беради.  Ўзбекистон учун, ўз навбатида, Эрондаги барқарор вазият ўта муҳим.

    Ўзбекистоннинг импорт ва экспорт маҳсулотлари айни пайтда Туркманистон орқали Бандар Аббос, Тошкент – Олмаота ва  Тошкент – Москва савдо йўлаклари орқали ташилмоқда. Осиё тараққиёт банки ҳисоботига кўра, Бандар Аббос ўзбек пахтаси экспорти учун муҳим савдо йўлагидир. Ҳар йили 40 мингга яқин юк ортилган транспорт воситаси Бандар Аббос портига Туркманистон орқали ўтмоқда.

    Расмий Тошкент ҳозирда Осиё тараққиёт банки ёрдамида Ўзбекистонни Мозори Шариф билан боғлайдиган темир йўл қурилиши учун молиявий ва сиёсий саъй-ҳаракатида. Эрондаги тинчлик бузиладиган бўлса, бу Ўзбекистон ҳукуматининг режаларини бузиб юборади, Теҳрон ёрдамида афғон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати билан олиб борилаётган музокараларни таҳдид остида қолдиради.

    Шундай экан, Эрондаги мушкул вазият тинч йўл билан ҳал этилсагина Ўзбекистон учун келажакда муҳим иқтисодий аҳамиятга эга вазифаларни амалга ошириш мумкин бўлади.

    Сулаймонийнинг ўринбосари – Исмоил Қоний ҳақида нима маълум?

    Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг хориждаги операцияларига жавобгар «ал-Қудс» гуруҳига раҳбар этиб Исмоил Қоний тайинланди, деб ёзади The National нашри.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Исмоил Қоний аслида ким?

    Исмоил Қонийнинг аслида қандай шахс эканини тушуниш учун у 20 йил мобайнида Афғонистон ва Покистонда олиб борган сиёсатга тўхталиш лозим.  Эҳтимол, Қоний шахсияти мамлакат ғарбидаги қўшниларга унча таниш эмасдир, аммо у шарқдаги қўшнилар – Кобул, Душанбе, Тошкент ва ҳаттоки Ҳиндистонда ҳам «Толибон» ҳаракатига қарши курашчи сифатида 1990 йиллардан бери яхши маълум.

    Жаноб Қоний журналистларни хушламайдиган, издоши Сулаймонийдан тажовузкорлик борасида қолишмайдиган генераллардан биридир. 2001 йил 11 сентябрь воқеларидан сўнг унинг қўмондонлиги остидаги кучлар АҚШ ҳарбий кучларига Афғонистонда хавфсизликни таъминлашга ёрдам берди. Шу билан бирга, АҚШнинг Саудия Арабистони, Миср, Покистон ва совуқ уруш альянси мамлакатлари билан муносабатларида қатнашди.

    Ядро қуролига эга Покистон билан ўзаро низоларни урушгача олиб бормасдан ҳал қила олган сиёсатчи сифатида Исмоил Қоний эътиборга моликдир. Маълумотларга кўра, Қоний ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида Белужистон ва Карачидаги вазиятни назорат қилган ҳамда айғочилар тармоғини яратган. У, шунингдек, Хитой ва Покистон ўртасидаги келишувга мувофиқ Ғарбий Хитойни Арабистон денгизига боғловчи Гвадар порти бўйича келишувни қўпоришга эришган шахс сифатида ҳам маълумдир.

    Қоний, шунингдек, покистонлик шиа гуруҳлари кўнгилли тарзда тузган, Сурияда шафқатсизлиги билан танилган «Зайнабиун» гуруҳининг асосчисидир. Бу гуруҳни Покистон ҳукумати йўқ қилган. Исмоил Қоний ташкил этган гуруҳ Эроннинг шиа жамоаси манфаатлари доирасида Покистондаги кам сонли шиа жамоатини ўз сафига қўшиш учун тарғибот юритган.

    Исмоил Афғонистонда шиалардан иборат «Лива ал-Фатманион» гуруҳини ташкил қилиб, улар Суриядаги жангларда иштирок этишини таъминлаган.

    Покистондаги муаммолардан ташқари, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ва «ал-Қудс» Покистон фуқароларини ўғирлаб, уларнинг паспортларидан террорчилик ва айғоқчиликда фойдаланган. 2017 йилда Саид Мустафо Ҳайдар Нақвий Исроил учун айғоқчилик қилганликда айбланиб Берлинда ҳибс этилганди. Германия хавфсизлик кучлари у «ал-Қудс» аъзоси эканини, гуруҳ сафига 2012 йилда Германияга ўқишга келган пайтида аъзо бўлганини исботлаб берганди.

    Қонийнинг яна бир тажовузкор ҳаракати Кувайт амири шайх Жобир ал-Аҳмад ас-Сабоҳнинг жонига уюштирилган суиқасдда (1985) намоён бўлади. Қўлга тушган икки эронлик тинтув қилинганда улардан Покистон ватандошлиги паспорти олиб қўйилганди. Суиқасдни Қосим Сулаймонийга уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган ироқлик шиа лашкарбошиси Абу Маҳсий ал-Муҳандис уюштирган эди.

    Исмоил Қоний Афғонистонда фаолият юритар экан, унинг асосий вазифаси Афғонистон ёки Покистондан Эрон ҳудудига қаратилган уруш ҳаракатларининг олдини олиш ва Афғонистоннинг Покистонга иқтисодий қарамлигига барҳам бериш эди.

    Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси назарида Эронга чегарадош Афғонистон, Покистон ҳудудлари, АҚШ Эронга ҳужум қилгудек бўлса, энг заиф нуқтадир. Чунки минтақада сиёсий тартибсизлик авж олган, турли жиноий гуруҳлар фаолият олиб борар, АҚШ эса уларни бартараф этиши мумкин эди. Бундан ташқари, минтақада кўпчилик сунний бўлиб, Эрон олий раҳбарининг ҳукми уларга ўтмас эди. Шунинг учун Эрон Исломобод ва Кобул берган «минтақа тинч» деган хабарларга ишонмасди.

    Исмоил Қонийни Эрон ичида Афғонистондаги урушни чўзганликда, урушга АҚШ ва унинг иттифоқчилари – Покистон, Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатларини жалб қилганликда ҳам айблашади. Толиблар 1996 йилда Кобулни забт этганида Исмоил Қоний аскарлари афғон ҳукумати ташкил этилишига қарши альянс ҳам тузган эди.

    Сулаймоний араб дунёсида уруш билан банд бўлган бир вазиятда ўлдирилиши сиёсий таҳлилчиларни ўйлантириб қўйди. «Ал-Қудс» қўмондонлиги Исмоил Қоний қўлига ўтар экан, балки у Эрон кучлари диққатини мамлакат шарқига қаратар... Аммо Эрон на Ғарб бўлсин, на Шарқ, амалдаги сиёсатини ўзгартирмаслиги аниқ.

    Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг чиқиши нимани ўзгартиради?

    АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият давом этар экан, Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий жума куни 2012 йилдан бери илк маротаба жума намозига етакчилик қилди, деб ёзади The Guardian нашри.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Эрон олий раҳбарининг жума кунига мўлжалланган чиқиши Эрон ҳукуматининг юқори мартабали генерали Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво кучлари томонидан ўлдирилиши ва Украина ҳаво йўлларига қарашли учоқ уриб туширилиши манзарасида 2012 йилдан бери илк марта кузатилаётган воқеа бўлмоқда.

    Хоманаий Эронни 1989 йилдан бери бошқариб келаётган ва ҳукуматнинг барча даражадаги қарорларига ҳукм ўтказадиган шахс сифатида маълум.

    80 ёшни қаршилаган Хоманаий генерал Сулаймонийнинг дафн маросимида иштирок этар экан, АҚШ жинояти учун албатта жавоб беришини айтди.

    Хоманаий сўнгги бор жума намозида ваъз ўқиган 2012 йилдан бери анча сиёсий жараёнларни босиб ўтди. Ўша пайтда у Исроилни Яқин Шарқ минтақасидаги «саратон шиши»га қиёслаган ва Тел-Авивга қарши ҳаракат қилаётган ҳар бир араб давлатини дастаклашини маълум қилган эди. Шунингдек, Хоманаий АҚШ томони Эронга қарши ҳарбий ҳаво амалиётини ўтказадиган бўлса, Вашингтон етказган зараридан ўн карра кўпроқ зарбага дучор бўлишини таъкидлаган эди.

    8 январь санасида Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШнинг Ироқдаги базасига зарба берган, ҳужум натижасида АҚШ жиддий зарар кўрмаган эди. Ислом инқилоби муҳофизлари Корпуси АҚШ тарафидан жиддий қарши ҳарбий амалиётларга учрамаган бўлса-да, Теҳрон халқаро аэропортидан кўтарилган «Украина ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли учоқни хатолик оқибатида уриб туширди ва 176 йўловчининг ўлимига сабаб бўлди. Канада ҳукумати учоқни эронликлар уриб туширгани борасида махфий маълумотни эълон қилди, Украина эса Эрон барча айбни бўйнига олиши кераклигини таъкидлади.

    Эрон расмийлари уч кун мобайнида айбини яширишга уриниб, ҳалокат техник носозлик оқибатида содир бўлганини таъкидлаган эса-да, охир-оқибат хатолик инсон омили оқибатида юз берганини тан олди. Бу орада эронлик оддий аҳоли мавжуд режимга қарши оммавий норозилик намойишларига чиқди, махсус полиция кучлари намойишчиларни ўққа тутди, ҳибс этди.

    Эрон ва АҚШ ўртасидаги совуқлик Дональд Трамп ядро битимидан чиқишини эълон қилиши ва Эронга нисбатан иқтисодий жазо чораларини янада кучайтириши ортидан чуқурлашиб кетди. Эронликлар икки гуруҳга бўлинди. Бир тараф Қосим Сулаймонинг ўлими учун АҚШдан ўч олиш кераклигини талаб қилса, иккинчи тараф Эронда демократик ислоҳотлар вақти келгани борасида талаб қўйди.

    Трамп форс тилида «Эроннинг жасур ва азоб чекаётган халқи билан бирга экани, уларнинг норозилигини қўллаб-қувватлаши»ни Twitter-саҳифасида эълон қилди.

    به مردم شجاع و رنج کشیده ایران: من از ابتدای دوره ریاست جمهوریم با شما ایستاده‌ام و دولت من همچنان با شما خواهد ایستاد. ما اعتراضات شما را از نزدیک دنبال می کنیم. شجاعت شما الهام بخش است.

    — Donald J. Trump (@realDonaldTrump) January 11, 2020

    Эрон ҳукуматини ядро дастури борасида музокаралар столига таклиф қилиб келаётган Европа Иттифоқи Теҳрон битим шартларидан чиқишини эълон қилиши ортидан унга нисбатан иқтисодий босим кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Оятуллоҳ Хоманаий чиқишларида ядро дастури борасида АҚШ ҳукуматига ишонқирамаганини таъкидласа ҳам, Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга собиқ АҚШ президенти Барак Обама билан икки тарафга маъқул келадиган шартларда музокарлар столига ўтиришга рухсат берган эди.

    АҚШ битим шартларидан чиқиб кетиши оқибатида Эрон олий раҳбари Вашингтон билан ҳеч қандай музокар олиб бормаслигини эълон қилди. Бу эса АҚШ – Эрон ўртасидаги 40 йиллик ечилмаган тугун минтақадаги вазиятни янада чигаллашитириши мумкинлигидан далолатдир.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    18.01.2020, 15:19   Изоҳ (0)   128317
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия махсус кучлари МБҲ аъзоларини ҳимоя қилиш учун Триполига етиб келди

    18.01.2020, 14:40

    Туркманистонда чегаралар ёпилганидан сўнг Эрондан кириб келадиган Coca-Cola ва тамаки маҳсулотлари йўқолиб қолди

    18.01.2020, 14:21

    Зеленский Украина бош вазиринининг истеъфо тўғрисидаги аризасини рад этди

    18.01.2020, 13:46

    «Бир оила — бир бола» сиёсати бекор қилинганидан тўрт йил ўтиб Хитойда туғилишлар сони тарихдаги энг паст кўрсаткичга етди

    18.01.2020, 13:04

    Хитойда номаълум вирус сабабли 2 киши вафот этди

    18.01.2020, 08:24

    Украина бош вазири можароли аудиоёзув туфайли истеъфо сўради

    17.01.2020, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алишер Усмоновни “Дилбар” яхтаси эгаси деб аташ тақиқланди

    Дунё | 13 май, 11:55

    Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 11:44

    Жаҳон кубоги. Ўзбекистонлик боксчилар мусобақани ғалаба билан бошлади

    Спорт | 13 май, 11:43

    “Бриллиант қўл” фильми юлдузи Нина Гребешкова вафот этди

    Лайфстайл | 13 май, 11:41

    Ўзбекистонда “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

    Ўзбекистон | 13 май, 11:26

    Жонни Деппнинг собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрд эгизак фарзандларни дунёга келтирди

    Кино | 13 май, 11:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.