Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти фармони билан Михаил Мишустин бош вазир лавозимини эгаллади. Бу ҳақда Кремлга таяниб, Meduza хабар бермоқда.

Михаил Мишустин ва Дмитрий Медведев.

Михаил Мишустин ва Дмитрий Медведев.
Фото: Reuters

Шунингдек, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозими таъсис этилиб, унга Дмитрий Медведев тайинланди.

Фармонлар улар имзоланиши билан кучга кирди.

Дмитрий Медведев 15 январь, чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда ҳукумат раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. Путин Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини жорий этиб, ушбу лавозимни эгаллашни Медведевга таклиф этишини айтганди. Путиннинг ўзи Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ҳисобланади.

Медведевнинг истеъфосидан сўнг Путин Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустинни бош вазирлик лавозимига илгари сурганди. 16 январь, пайшанба куни Давлат Думаси Мишустин номзодини маъқуллади. Мишустин тез кунларда ҳукуматнинг янги таркибини таништиришга ваъда берди. Қонун бўйича янги бош вазирда ҳукуматни шакллантириш учун бир ҳафта муддат бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи