Франциядаги Louis Vuitton модалар уйи дунёдаги ишлов берилмаган энг йирик олмосни сотиб олди, деб хабар берди Meduza.
Ушбу харид қиймати очиқланмаган. Бироқ Антверпен олмос биржаси собиқ президенти Марсель Прувер қимматбаҳо тошнинг тахминан 50 миллион доллар туришини айтган.
Қайд этилишича, Louis Vuitton модалар уйи олмосни майдалаб ундан бриллиант ясайди.
«Бизни юқори даражадаги заргарлик буюмларига эътибор қаратишимизни ҳеч ким кутмаган», — дейди модалар уйи вакили.
1758 қиротли олмос 2019 йилда Ботсванада Канаданинг Lucara Diamond кон компанияси томонидан қазиб олинган. Қимматбаҳо тошга «Севело» деб ном берилган. Бу сўз «ноёб топилма» дея таржима қилинади.
Изоҳ (0)