• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ташкилот номи ўзгариши жавобгарликдан озод этмайди». МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси газ идораси масъуллари жиноятга алоқадорлигини айтмоқда

    Самарқандда 2019 йилда 363 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Кейинчалик «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти матбуот хизмати «Ҳудудгаз Самарқанд» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича вилоят прокуратурасига тергов ҳаракатларини ўтказиш учун юборилгани тўғрисидаги маълумотни рад этди.

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

    Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

    «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти асосий важ сифатида «Ҳудудгаз Самарқанд» МЧЖ 2019 йил 5 сентябрь куни ташкил этилганлиги, уларнинг асосий вазифаси газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли жиҳозлардан фойдаланиш ҳисобланишини, хабардаги ҳолатлар ўтган йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган даврни ўз ичига олганлигини баён этишган.

    МИБ Самарқанд вилояти бошқармасининг «Дарё»га маълум қилишича, Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан 2019 йилнинг январь ойидан октябрга қадар газ лимитидан ортиқча олинган ҳар бир метр куб табиий газ учун белгиланган коэффициeнтлар қўлланилмаганлиги оқибатида жами 8 миллиард 651 миллион 258 минг 820 сўм миқдорида тўловлар кам ҳисобланиши, шунингдек, жами 46 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) умумий ҳисобда 2.497.608 метр куб ҳажмдаги табиий газ билан ноқонуний равишда таъминланиб, ўзганинг 842 миллион 854 минг 500 сўмлик жуда кўп  миқдордаги мулки растрата йўли билан талон-торож қилиниши, шунингдек, 2019 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига истеъмолчиси аниқланмаган нореал қарздорликни 363 миллиард 155 миллион 500 минг сўм бўлишига ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилиши ҳолати аниқланган.

    Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, ушбу жиноий қилмишнинг содир этилиши январь ойидан октябрь ойига қадар давом этиб келган бўлиб, муқаддам фаолият кўрсатган Самарқанд вилояти газ таъминоти давридан ва ҳозирда фаолият кўрсатаётган «Ҳудудгаз Самарқанд» МЧЖ даврида ҳам кузатилган.

    Мазкур газ таъминоти идорасининг номи, мақоми ва вазифалар функцияси ўзгарган тақдирда ҳам содир этилган қилмиш учун жавобгарликни истисно қилмайди. Жиноят Кодексининг 13-моддаси бўйича қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланиши кўрсатилган.

    — Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги Фармонига асосан, Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти филиалининг вазифалари кўрсатиб берилган шунингдек, улар Бюро билан ҳамкорликда пломбалаш, белгиланган тартибда техник шартларни бериш, газ тармоқларига янги истеъмолчиларни улаш ишларини амалга оширишга жавобгарлиги белгилаб қўйилган, - дейилади МИБ баёнотида. - Шунингдек, ҳар ойда бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни Бюрога тақдим этиш, улар асосида Бюро газ таъминоти корхоналари билан биргаликда тафовутнинг вужудга келиш сабабларини аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш вазифалари юклатилган. Кейинчалик, Президентимизнинг «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали негизида 2019 йил 5 сентябрда «Ҳудудгаз Самарқанд» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, асосий вазифаси газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли жиҳозлардан фойдаланиш каби вазифаларни ўз ичига олган.

    Унутмаслик керакки, МИБ вилоят бошқармаси томонидан юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилишига сабабчи бўлган Самарқанд вилояти газ таъминоти корхонасининг мансабдор шахслари ва бошқа барча ходимлари ҳозирда «Ҳудудгаз Самарқанд» МЧЖда фаолият кўрсатмоқда ва улар ўз ваколатига кўра, муқаддам содир этилган қонунбузарликлар учун бевосита масъул ҳисобланади. МИБ вилоят бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят ишида айнан бир шахс ёки мансабдор шахсларнинг номлари кўрсатилмаган. Жиноят иши бўйича собиқ Самарқанд вилояти газ таъминоти корхонасининг ёки бўлмаса, «Ҳудудгаз Самарқанд» МЧЖ мансабдор шахслари, уларнинг хатти-ҳаракатлари айнан қайси даврда содир этилганлиги олиб борилаётган тергов ҳаракатлари даврида аниқлаштирилади. Натижаси бўйича жиноят тафсилотлари батафсил маълум қилинади. «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг расмий сайтлар орқали ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилаётган жиноят ишини рад этиши эса ушбу жиноят иши ҳужжатлари билан тўлиқ таниш эмаслиги ёхуд жиноят ва Жиноят-процессуал кодексининг талабларидан хабардор бўлиши лозимлигини англатади. Мазкур жиноят иши тафсилотлари ҳамда айбдорларга нисбатан қўлланилган чоралар ҳақида қўшимча маълум қилинади, - дейилган Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси баёнотида.

     

    14.01.2020, 08:58   Изоҳ (0)   20096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазирлиги «Эрк» партияси вакиллари билан учрашув ўтказилганини маълум қилди

    14.01.2020, 08:39

    Самарқанддаги яҳудийлар маҳалласида «Шарқий мавзе» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда

    14.01.2020, 08:21

    Юқоричирчиқда 23 ёшли эркак ўз ҳамкасбини пичоқлади

    14.01.2020, 07:45

    Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

    14.01.2020, 07:28

    Меҳнат вазирлиги Tashkent City қурилишида ҳалок бўлган фуқаро компенсацияси тўланмаганига муносабат билдирди

    14.01.2020, 07:10

    Самарқандда мажбурий меҳнатга қарши чиққан «банкир» туман ҳокимлиги вакили томонидан калтакланди

    14.01.2020, 06:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Microsoft Ҳиндистондаги нефть компаниясини Россия билан алоқалари туфайли хизматлардан узиб қўйди

    Дунё | 4 август, 20:15

    Самарқандда мансабдор дарахтларни кўчиришга “амр” қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 4 август, 20:00

    Саудия клублари Гринвуд учун 80 миллион евро таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 19:47

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:35

    Жанубий Кореяда суд компанияни ходимнинг алкоголдан вафот этишида айбдор деб топди

    Дунё | 4 август, 19:22

    Қаршида уйининг томорқасида “каннабис” етиштираётган фуқаро фош бўлди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:00

    “Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу турмушга чиқмоқда, янги “Ҳукмдор Усмон” ким? турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 4 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.