• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида «Ёшлар технопарки» ташкил этилади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Қарор лойиҳасида айтилишича, Президентнинг 2019 йил 30 августдаги «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб - қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4433-сон Қарорига мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилган.

    Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич юридик шахс мақомига эга масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Ёшлар технопарки» дирекцияси ташкил этиш таклифига розилик берилиши мумкин.

    Бунда, Технопарк «Яшнобод» инновация технопаркининг ҳудудий бўлинмаси деб ҳисобланади ва «Яшнобод» инновация технопаркининг резидентларининг жойлашувини экстерриториаллик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида амалга оширилади.

    Қуйидагилар Технопарк фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланади:

    • ҳудудларда Ёшлар академиясининг фаолиятини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларни илмий ва ижодий салоҳиятини ошириш;
    • ҳудудларда ёшларнинг аналитик фикрлаш, уларни илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, иқтидорли, ташаббускор ёшларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш;
    • ёшларнинг стартап-лойиҳаларни ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш;
    • замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ҳудудларни сифатли юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш;
    • иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишларига кўмаклашиш;
    • етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва мастер классларни, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник конференция, семинар, ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш;
    • иқтидорли ёшлар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича лойиҳаларни саралаш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мавзуга оид грантлар бериш юзасидан эълон қилиб бориладиган танловларга йўналтириш;
    • илмий-техник, инновацион ҳамда стартап-лойиҳаларни амалиётга жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, ўқитувчи-профессор ва талабаларини шартнома асосида жалб қилиш.
    Технопарк фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида қуйидагилар белгиланади:
    • хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
    • халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар ва кредитлари;
    • Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлари;
    • Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб - қувватлаш Жамғармаси;
    • жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;
    • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
    Белгилаб қўйилишича:
    • Технопарклар бино ва иншоотларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳамда уларни замонавий асбоб - ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб - қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;
    • Технопарк директори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
    • Президентнинг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонининг 10-бандида назарда тутилган имтиёзлар мазкур ташкил этилаётган Технопарклар резидентлари ва Дирекциясига ҳам татбиқ этилади.
    Ташкил этиладиган Технопарклар Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.

    14.01.2020, 13:13   Изоҳ (0)   8049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда журналистлик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик жорий этилади

    14.01.2020, 12:59

    Бухорода келин ўз уйидан 7 минг доллар ўғирлади

    14.01.2020, 12:29

    «Ҳайдовчилар, мигрантлар, мардикорларнинг ҳаётини қийинлаштирадиган қонунлар — адолатли қонунлар эмас»

    14.01.2020, 12:14

    Тошкентнинг икки туманида янгича сув ҳисоблагичлар синовдан ўтказилади

    14.01.2020, 11:15

    Президент юздан ортиқ ҳарбий хизматчи ва орган ходимларини мукофотлади

    14.01.2020, 10:31

    Тиббиёт коллежлари 2019/2020-ўқув йили учун ўқувчи қабул қилмайдими? Қашқадарёликларни шу савол қийнамоқда

    14.01.2020, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Озарбайжоннинг Украинадаги нефть базасига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 18 август, 13:05

    Туркияда йўловчи автобус ағдарилиб кетди: 3 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:59

    Ўзбекистонда 19 август куни ҳарорат нисбатан кўтарилади 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:45

    Алекс Фергюсон: “Месси 1950 йилларда ҳам худди шундай даражада ўйнаган бўларди”

    Спорт | 18 август, 12:43

    Ўзбекистонда икки кун умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

    Ўзбекистон | 18 август, 12:32

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Хитойда сунъий бачадонга эга робот ишлаб чиқилади

    Илм-фан | 18 август, 12:28

    Индонезияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:13

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.