Шу йилнинг 9 январь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида туғилган Х.М. бир кун аввал ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 7 минг доллар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилгани юзасидан ИИБга мурожаат қилган.
«Postda.uz»нинг хабар беришича, олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни аризачининг бирга яшовчи келини содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)