• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тиббиёт коллежлари 2019/2020-ўқув йили учун ўқувчи қабул қилмайдими? Қашқадарёликларни шу савол қийнамоқда

    Қашқадарёда фарзанди, келини ёки набирасини тиббий маълумотли қилишни ният қилган ота-оналар тиббиёт коллежларида 2019/2020-ўқув йили учун қабул жараёни кечикаётганидан ташвишланмоқда. «Дарё»га мурожаат қилган қашқадарёликлар қабул кечикаётганининг сабабини билолмай сарсонлигини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    — Қизим юридик маълумотга эга, аммо куёвим мазкур соҳада ишлатмаётгани сабаб тиббий маълумот олиб, ҳамшира бўлиб ишласа ҳам майли деган тўхтамга келгандик. Аксига олиб вилоятимиздаги тиббиёт коллежларида қабул бошланмаяпти, - дейди Ҳабиба Сайфуллаева. – Коллежга қатнашдан чарчадик. Масъуллардан сўраймиз, улар ҳам аниқ гап айтишмайди.

    Ойиша Қувондиқова

    Ойиша Қувондиқова
    Фото: «Дарё»

    Косон туманида яшовчи Ойиша Қувондиқованинг айтишича, у 2016 йил академик лицейнинг табиий фанлар йўналишини тамомлаган бўлиб, институтга топширган. Аммо киролмаган. Энди эса тиббиёт коллежига ўқишга кириб, ўрта-махсус маълумотли тиббиёт ходими бўлиш ниятида.

    — Ўтган ўқув йилида келганимда қабул тугаган эди, энди эса  бошланмаётгани мени ташвишлантирмоқда. Тиббиёт коллежида ўқиб бўлса-да, тиббий маълумотнома олмоқчиман, - дейди Ойиша Қувондиқова. – Лекин қабул бошланмаяпти. Кутишдан чарчадик.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашганларнинг айтишича, мазкур муаммо билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги-ю, Президент порталигача мурожаат қилинган. Лекин тайинли жавоб берилмаган.

    — Қабул бошланмаётганининг сабабини билиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳам мурожаат қилдик, Президент порталига ёздик. Аммо тайинли жавоб беришмади, — дейди Ойиша Қувондиқова. – Ҳатто Қарши шаҳар ҳокимлигига ҳам мурожаат қилгандик. Улар бу бизнинг вазифамизга кирмайди, вазирликка мурожаат қилинг дейишган.

    Косон туманида яшовчи яна бир мурожаатчи Дилноза Хушвақтованинг маълум қилишича, у ўзи яшовчи ҳудудда қўни-қўшнилардан ёрдам сўраганларини «укол» қилиб туради. Бу борада тажрибаси ҳам бор. Аммо диплом йўқ.

    Дилноза Хушвақтова

    Дилноза Хушвақтова
    Фото: «Дарё»

    — Қўни-қўшниларни «укол» қилиб қўйиш тажрибасига эгаман, аммо дипломим йўқ. Рухсатномам йўқ. Менга диплом керак. Шунинг учун ҳам тиббиёт коллежида қабул бошланишини интизорлик билан кутяпман.

    — Келиним спортчи. Спорт коллежини тамомлаган. Шунинг учун ҳам биз унинг бу соҳада ишлашини хоҳламаяпмиз, тиббиёт коллежида ўқиб, оиламизга ҳамширалик қилса ҳам майли, - дейди Нуриддин Хўжамов. – Ўқиш бошланмаяпти.

    Нуриддин Хўжамов

    Нуриддин Хўжамов
    Фото: «Дарё»

    Қарши туманида яшовчи Жума Файзиев ҳам оиласи учун тиббий маълумотга эга оилавий ҳамширага эҳтиёж сезаётганлигини айтар экан, ўзи яшовчи ҳудудда 34 та хонадонга хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходими йўқлигидан шикоят қилди.

    — Набирам ўқиса, ҳеч бўлмаса оиламизга ёрдам бериб турарди-да, биз яшаётган маҳаллада 34 та хонадонга хизмат кўрсатувчи ҳамширалар йўқ, - дейди Жума Файзиев. – Бирор жойга мурожаат қилсанг, шу ёшга кирганда мурожаат қилибдими деб кулишмасин деб, қабул бўлишини кутиб юрибмиз. Аммо қабул бўлармикин?

    Дилмурод Элмуродов

    Дилмурод Элмуродов
    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчи Дилмурод Элмуродовнинг айтишича, қизи 3 йилдан  бери тиббиёт коллежига киролмай сарсон.

    — Сал олдинроқ келсангиз, ҳали қабул бошлангани йўқ дейишади, сал кечроқ келсангиз, қабул тугади дейишади. Хуллас, шу аҳволда. Қизим 3 йилдан бери тиббиёт коллежига киролмайди. Бу йил эса аксига олиб, қабул ҳам бўлмаяпти.

    «Дарё» мухбири билан суҳбат қилганларнинг маълумот беришича, тиббиёт коллежи раҳбарияти одатда қабул бошлангани ҳақида маълумот бермайди. Қабул ими-жимида ўтиб кетади.

    Жума Файзиев

    Жума Файзиев
    Фото: «Дарё»

    Дилбар Холиқова ҳамда Моҳигул Нормуродоваларнинг айтишича, ўрта-махсус маълумот олиб бўлса-да, ишлаш нияти бор. Оиласига моддий кўмак зарур.

    — 2019/2020-ўқув йили учун нафақат тиббиёт коллежларида, бошқа коллежларда ҳам ҳали қабул бўлмади, -  дейди Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими Қашқадарё ҳудудий бошқармаси бошлиғи Камол Янгибоев. – Ота-оналар кўп келишяпти. Аммо ҳали тайинли гап йўқ.

    Маълумот берилишича, вилоятда 4 та тиббиёт коллежи мавжуд бўлса, республика миқёсида бу кўрсаткич 78 тани ташкил этади. Бироқ, айни кунга қадар бирорта ҳам ўқув муассасаси 2019-2020 йил учун ўқувчи қабул қилмаган. Хўш, нега?

    14.01.2020, 09:45   Изоҳ (0)   74311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги ЙТҲда жами 13 та автомобиль тўқнашгани маълум бўлди

    14.01.2020, 09:45

    «Ташкилот номи ўзгариши жавобгарликдан озод этмайди». МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси газ идораси масъуллари жиноятга алоқадорлигини айтмоқда

    14.01.2020, 08:58

    Адлия вазирлиги «Эрк» партияси вакиллари билан учрашув ўтказилганини маълум қилди

    14.01.2020, 08:39

    Самарқанддаги яҳудийлар маҳалласида «Шарқий мавзе» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда

    14.01.2020, 08:21

    Юқоричирчиқда 23 ёшли эркак ўз ҳамкасбини пичоқлади

    14.01.2020, 07:45

    Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

    14.01.2020, 07:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси




    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.