Тошкент—Москва йўловчи поезди Астрахан вилоятидаги Россия—Қозоғистон чегараси яқинида темирйўл линиясига туя чиқиб олгани учун 44 дақиқага кечикди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Туя поезд кетаётган йўналиш бўйлаб ҳаракатланган. Машинист бир неча марта овозли сигналлар берган бўлсада, туя йўлдан чекинмади. Шу сабабли машинист поезд тезлигини пасайтиришга мажбур бўлди», — дейилади хабарда.
Тармоқда тарқалган видеода кўринишича, туя машинистнинг сигналларига эътибор ҳам бермасдан ўз йўлида давом этмоқда.
Изоҳ (0)