13 январь, душанба куни халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунинниг 2-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган 24-Денов сайлов округидан депутат Мирзаев Зоир Тоировичнинг номзодини тасдиқлади.
Изоҳ (0)