Футбол бўйича Франция чемпионатининг 20-тури доирасида 12 январь, якшанба куни 3 та беллашув якунланди.
Томас Тухель қўл остидаги Парижнинг ПСЖ клуби «Парк де Пренс»да «Монако»ни қабул қилди.
Баҳс давомида парижликлар жамоаси вакиллари Неймар (3, 42 — пенальти) дублга эришган бўлса, меҳмонлардан Желсон Мартинш (7), Виссам Бен-Йеддер (13) ҳамда Ислам Слимани (70) ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. «Монако» аъзоси Балло-Туре (24) эса автогол муаллифига айланди.
Шу тариқа ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, ПСЖ 46 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Монако» эса 29 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Лига 1
20-тур баҳслари
12 январь, якшанба
«Сент-Этьенн»—«Нант» 0:2
Голлар: 0:1 — 23 Абед, 0:2 — 48 Блас«Дижон»—«Лилль» 1:0
Гол: 1:0 — 47 ТаварешПСЖ—«Монако» 3:3
Голлар: 1:0 — 3 Неймар, 1:1 — 7 Желсон Мартинш, 1:2 — 13 Бен-Йеддер, 2:2 — 24, автогол Балло-Туре, 3:2 — 42, пенальти Неймар, 3:3 — 70 СлиманиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)