Таиланд мезбонлик қилаётган U23 Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг 2-тур учрашувлари 12 январь, якшанба куни давом эттирилади.
Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2-тур доирасида Хитойга қарши майдонга тушади. Сонгхла шаҳридаги «Тинсуланон» стадионида бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирга узатилиши режа қилинган.
1-турда Ўзбекистон олимпиячилари Эрон билан дуранг ўйнаган (1:1), Хитой эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Жанубий Кореяга ютқазиб қўйганди.
Бугун Эрон ҳамда Жанубий Корея ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтади. Шунингдек, B гуруҳи вакиллари 2-тур учрашувларини ўтказади.
U23 Осиё чемпионати—2020
2-тур баҳслари
12 январь, якшанба
B гуруҳи
Изоҳ (0)