Футбол бўйича Италия А Сериясининг 19-тури доирасида 11 январь, шанба куни учта ўйин бўлиб ўтди.
Куннинг илк баҳсида «Кальяри» меҳмони бўлган «Милан» сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Миланликлар сафидаги голларга Рафаэл Леау ҳамда Златан Ибрагимович муаллифлик қилди.
Турнинг марказий баҳсларидан бир Римда кечди. Унда «Лацио» Женнаро Гаттузо қўл остидаги «Наполи»ни қабул қилиб, 82-дақиқада Чиро Иммобиле томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.
Куннинг сўнгги баҳси Миланда бўлиб ўтди. Унда Антонио Конте қўл остидаги «Интер» Гасперини бошлиқ «Атланта» билан 1:1 ҳисобида дуран қайд этди. Мезбонлар сафида 4-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада бергамоликлар вакили Госенс ҳисобни тенглаштирди.
19-тур баҳслари 12 январь, якшанба куни давом эттирилади.
А Серия19-тур баҳслари11 январь, шанба
«Кальяри»—«Милан» 0:2Голлар: 0:1 – 46 Рафаэл Леау, 0:2 – 64 Ибрагимович.
«Лацио»—«Наполи» 1:0Гол: 1:0 – 82 Иммобиле.
«Интер»—«Аталанта» 1:1Голлар: 1:0 – 4 Мартинес, 1:1 – 75 Госенс.
Изоҳ (0)