2020 йилнинг 18 январь куни Лас-Вегасда UFC 246 мусобақаси бўлиб ўтади.
Кечанинг марказий жанги Конор Макгрегор ҳамда Дональд Серроне ўртасида кечади. Reebok ҳомийси маблағлари, пулли трансляциялардан тушадиган маблағлар фоизи ҳисобга олинмаганда Конор Макгрегор ушбу жангдан 5 миллион доллар ишлаб топиши маълум бўлди. Унинг рақиби Серроне эса 3 миллион доллар олади.
Маълумот учун, Конор Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг учун 3 миллион долларга эга бўлганди.
Дональд Серроне бўлса, ўзининг сўнгги жангини Жастин Гетжига қарши ўтказган. У бу жанг орқали 195 минг доллар ишлаб олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)