Вашингтон АҚШ ҳарбийлари Ироқ ҳудудидан чиқиб кетадиган бўлса, Бағдоддан компенсация талаб қилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилган. Сунингдек, у Ироқнинг Америка ҳарбийларининг кетиши ҳақида жамоатчилик олдида баёнот бераётгани, бироқ ўзаро муносабатларда бу ҳақда умуман гапирилмаганини таъкидлаган, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».
«Мен агар биз чиқиб кетадиган бўлсак, у ҳолда сиз бизга бу ерга ишлатган пулларимиз учун тўлов қилишингиз талаб этилади»,— деган Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Дональд Трамп бугунги кунда АҚШда Ироқнинг анча-мунча пули, хусусан 35 миллиард доллар мавжудлигини билдирган. Унинг фикрича Бағдод компенсация тўлайди, акс ҳолда пуллар Америка ҳисоб рақамида қолади.
Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни АҚШ Бағдод аэропорти яқинига берган авиазарба оқибатида Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси генерали Қосим Сулаймоний ҳалок бўлган. Ироқ ҳукумати ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантирилганини маълум қилган. Воқеадан кейин Ироқ парламенти мамлакат ҳудудидан хорижлик ҳарбийларни чиқариб юборишга овоз берди. Кейинчалик Пентагон АҚШнинг Ироқ ҳудудидан ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирган. АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Ироқ ҳарбийларни мамлакатдан чиқариш бўйича расмий шаклда ёзма мурожаат келиб тушмаганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)