Украина президенти Владимир Зеленский «Украина халқаро авиалиниялари»нинг Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетаси билан уриб туширилишида айбдор бўлганларнинг бари жавобгарликка тортилишига ваъда берди. Бу ҳақда, Зеленскийнинг махсус видеомурожаатида таъкидланишича, унинг Эрон президенти билан бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида сўз борган.
«Биз ҳеч ким қутулиб қола олмаслигига келишиб олдик», — дея маълум қилди Зеленский.
Украина президентининг таъкидлашича, давлат ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, хусусан, суғурта компаниялари, авиаташувчи ва Эрон ҳукуматидан товон пулларини олиш масаласида зарур барча ёрдамни кўрсатади. Украина ҳукумати эса, ўз навбатида, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига молиявий ёрдам ажратади.
Зеленский видеомурожаати давомида Украина расмийлари томонидан «Боинг» авиаҳалокати тафсилотларини аниқлаш, жумладан, ДНК намуналарини тўплаш борасида қандай ишлари қилинганини батафсил сўзлаб берган. Украина президентининг маълум қилишича, уриб туширилган самолёт қора қутиларини расшифровка қилиш устида Украина ва Эрон мутахассислари биргаликда иш олиб боради.
Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина ҳуқуқ-тартибот органлари «Боинг» ҳалокати муносабати билан Украина фуқароларининг ўлдириши ҳолати бўйича жиноят иши очган.
Украина президенти жаҳон ҳамжамиятини юз берган воқеа холис ва ҳар томонлама тергов қилиниши учун имкони бор барча чораларни ишга солишга чақирган.
Мавзуга доир:
Эрон авиаҳалокатда уч кун ўтиб, самолёт мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тасодифан уриб туширилганини расман тан олди.
Изоҳ (0)