• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон матбуоти шарҳи: қисқача айтганда, бутун дунё Трамп ҳақида ёзмоқда

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади. Охирги воқеалар фонида бутун дунё Трамп, Сулаймоний ва АҚШ – Эрон можароси ҳақида гапирмоқда. Шу боис бу ҳафта шарҳи тўлалигича шу мавзуга бағишланади.

    Тушуниб бўлмас Трамп

    Янги йилнинг илк кунларида АҚШ ва Эрон ўртасида юзага келган ихтилоф айрим жиҳатлари билан 1962 йилда юз берган Кариб инқирозини эслатмоқда, деб ёзади Sydostran нашри.

    Ўша пайтларда дунё даҳшатли уруш ёқасига келиб қолган бўлса-да, на АҚШ президенти Жон Кеннеди, на Совет Иттифоқи раҳбари Никита Хрушчёв тўлақонли уруш бўлишини истамаган эди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Ниҳояда Хрушчёв кемаларини тўхтатган, инқирозга барҳам берилган эди. Музокаралар бошланиб, Оқ Уй ва Кремль раҳбарияти ўртасида телефон алоқалари ўрнатилган эди. Буюк давлатлар навбатдаги урушга йўл қўймаслиги равшан эди. Бу воқеалар совуқ уруш даврида юз берган эди.

    Бугун дунё ҳамжамияти Яқин Шарқда минтақавий урушга гувоҳ бўлиб турибди ва бу оммавий қарама-қаршиликка айланиб кетиши мумкин. Дунё ҳамжамияти АҚШ ва Эронни ўзаро келишувга чорлади ва бунга эришди ҳам.

    Америкаликлар Эрон генерали Қосим Сулаймонийни ўлдиргач, эронликлар қасд олиш мақсадида Ироқдаги Америка ҳарбий базаларига зарба йўллади. Ҳеч ким жабр кўрмади. Аксар сиёсий таҳлилчилар буни Эрон ҳукуматининг низони чуқурлаштирмаслик учун берган ишорасидир деб қабул қилди. Президент Трамп Эрон ядро қуролига эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини таъкидлади. Чоршнба куни Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида «Барчаси яхши!» деб пост қолдирди.

    All is well! Missiles launched from Iran at two military bases located in Iraq. Assessment of casualties & damages taking place now. So far, so good! We have the most powerful and well equipped military anywhere in the world, by far! I will be making a statement tomorrow morning.

    — Donald J. Trump (@realDonaldTrump) January 8, 2020

    Бу ўта мужмал постлардан бири эди. Қолаверса, Трамп НАТО давлатларини АҚШни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

    Жаҳон жамоатчилигини Трампнинг кейинги қадами қандай бўлиши кўпроқ ташвишга солмоқда. Яқин Шарқда Трамп қандай стратегияни амалга оширмоқчи экани ҳам дунё жамоатчилигида кўплаб саволларни туғдирмоқда. Конгресснинг вакиллар палатаси Трампга қарши импичмент тайёрлади. Импичмент масаласида америкаликлар икки гуруҳга бўлинган.

    Қудратли давлатга раҳбарлик қилиш – ўта масъулиятли вазифа. Эрондаги диний диктатура ҳам тинчлик ва хавфсизликка таҳдид қилмоқда. Буни ҳам ҳисобга олиш керак. Теҳрон режими халқига бутун дунёга ва АҚШга нафрат билан қараш ғоясини сингдирмоқда.

    Эронликлар Хоманаий режимини қўллаб-қувватлаши ҳам, Трамп бу йилги сайловда ғалаба қозониши ҳам номаълум. Трамп Теҳрон режимидан қуролли куч ёрдамида халос бўламан деб ўйлаётган бўлса, бу сиёсий авантюрадир. Эронга нисбатан қатъий иқтисодий жазо чоралари давом этади. Яқин Шарқдаги вазият эса кескинлигича қолади.

    Путин ва Сидан-да ҳурматсизроқ бўлган Трамп

    Pew Research сиёсий тадқиқотлар марказининг янги ижтимоий сўровлари натижасига кўра, президент Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпинга нисбатан камроқ ҳурматга эга, деб ёзади Британиянинг The Independent нашри. Статистларнинг қайд этишича, Трампнинг раҳбар сифатидаги рейтинги дунё миқёсида рекорд даражада пастлаб кетган. Сўров иштирокчиларининг 64 фоизи Трамп халқаро муносабатларда тўғри йўл тутмаяпти деган фикрда.

    Дунё миқёсида олиб борилган сўров натижаларида иштирок этганлардан Трампга қанчалик ишониши сўралганда кўпчилик унга умуман ишонмаслигини айтган.

    Дунёнинг беш раҳбари орасидан энг юқори баҳони Германия канцлери Ангела Меркель энг юқори баҳо олган. Сўров иштирокчиларининг 46 фоизи унга ишонишини айтган.

    Дональд Трамп эса бешталикнинг энг сўнгги поғонасидан ўрин олган.

    Сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги Путинга (57 фоиз), Хитой раҳбари Сига (43 фоиз) ишонмаслигига қарамай, Трампдан норозилар 64 фоизни ташкил қилган. Шу билан бирга, энг паст кўрсаткичлар Мексика раҳбари (8 фоиз), Туркия раҳбари (11 фоиз), Тунис раҳбари (12 фоиз) ва Германия раҳбари (13 фоиз) томонидан қайд этилди.

    Сўров 2019 йилнинг май ойидан ноябрь ойига қадар ўтказилди. Декабрь ойида НАТО саммитида чиқиш қилганидан сўнг Трамп шошилинч саммитни тарк этди. Бу дунё раҳбарлари Трамп устидан кулаётгани акс этган видеодан сўнг юз берди. Сўровда Трампга нисбатан импичмент масаласи ва Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ҳам инобатга олинмаган.

    Сўров натижаларида АҚШга нисбатан ижобий муносабат қайд қилинган бўлса-да, АҚШ президенти ва унинг сиёсати борасидаги кўрсаткичлар бутунлай бошқача акс этган.

    Популистик ҳаракатлар авж олган мамлакатларда ўнг кайфиятдагилар Трамп сиёсатини ёқлашга мойиллик билдирган бўлса, сўл кайфиятдагилар, аксинча, танқидий муносабат билдирган.

    Сўров натижаларида кескин фарқ Исроилда кузатилди. Исроилдаги ўнглар ва сўллар Трампни маъқуллашда 50 фоизлик фарқни кўрсатган. Умумий манзарада исроилликларнинг 94 фоизи АҚШга ижобий баҳо берган бўлса, 37 фоиз исроиллик араблар унга салбий муносабатда эканини билдирди.

    АҚШга нисбатан энг яхши муносабат Шарқий Европа мамлакатларида кузатилди. 79 фоиз поляклар, 70 фоиз литваликлар ва 66 фоиз венгрлар унга ижобий муносабатда экан.

    Нидерландияда 46 фоиз, Швецияда 45 фоиз, Германияда 39 фоиз аҳоли Американи маъқулламаслигини билдирди.

    Трампнинг божлар, иммиграция, Мексика чегарасидаги девор масаласи, Париж иқлим пактидан чиқиш борасидаги қарорлари унга билдирилган ишончсизликни ифодалаган. Сўров иштирокчиларининг 52 фоизи АҚШ Эрон билан билан ядро битимидан чиқишини маъқулламаган бўлса, 29 фоиз респондент бу битимдан чиқишни маъқул деб топди. Яқин Шарқдаги сўров натижалари (66 фоиз) АҚШ битимдан чиқишини маъқул қарор деб топмади.

    Сўровда иштирок этганларнинг аксари АҚШ дунёдаги гегемонлигини Хитойга бериб қўймоқда, мамлакат ички ишларига ўралашиб қолмоқда деб ҳисоблашини кўрсатди.

    Респондентлар назарида, Америка эндиликда жаҳон жандарми эмас, фақат ўзини ўйлаётган давлат сифатида эътироф этилмоқда.

    НАТО Яқин Шарқ ҳисобига кенгаймоқчи

    Пайшанба куни Дональд Трамп НАТО аъзо давлатлари сафини Яқин Шарқ мамлакатларини қўшиб олиш таклифини берди ва бу таклиф АҚШ – Эрон ўртасидаги кескинлик содир бўлиб турганда янгради, деб ёзади The Politico нашри.

    Оқ Уй раҳбари мазкур фикрни НАТО раҳбари Йенс Столтенберг билан телефон мулоқотидан сўнг НАТО Яқин Шарқда кенгайиши мумкин деган фикрдан қувонганини билдирган.

    Президент фикрини баён қилар экан, НАТО Яқин Шарқда АҚШнинг ўрнини босиши лозимлигини таъкидлаган. Сабаб сифатида бу минтақа халқаро сиёсат муаммоси экани билан изоҳлаган.

    Президент фикрини давом эттирар экан, Вашингтон ИШИДни яксон қилишда ва Европани террорчилардан халос қилсиҳда асосий вазифани бажаргани, бунинг учун НАТО Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ўрнини босиши лозимлиги билан изоҳлаган.

    Шу ўринда Трамп АҚШ НАТОга энг катта пул ажратаётгани ва бошқа аъзо мамлакатларнинг молиявий ажратмалари камлигини ҳам қистириб ўтган.

    Дам олиш кунлари НАТО Ироқда ИшИДга қарши аскарларни тайёрлаш борасидаги вазифасини тугатиши ҳақида эълон қилган эди. Натижада Эрон генерали Қосим Сулаймоний дрон ҳужуми ёрдамида ўлдирилган эди.

    АҚШ бу воқеани Эрон таҳдидининг олдини олишга қаратилган чора сифатида изоҳлади. Сешанба куни эса Эрон ҳукумати АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу воқеадан сўнг Трамп минтақадаги кескинликни юмшатиш учун телемурожаат йўллади.

    Столтенберг АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан НАТОнинг Яқин Шарқдаги эҳтимолий кенгайши ҳақида мулоқот қилди. Давлат департаменти Йенс Столтенберг билан ўтказилган мулоқотни сўзма-сўз эълон қилди.

    Президент НАТО қайси давлатлар ҳисобига кенгайиши ҳақида аниқ бир нарса демаган бўлса-да, НАТО совуқ уруш даврининг мероси сифатида аъзолари сонини 12 тадан 29 тага кўпайтириб олди.

    НАТО яқин келажакда ўз сафига Яқин Шарқдаги қайсидир араб давлатини қабул қилиши ҳозирча эҳтимоли кам воқеа бўлса-да, фикрлаш учун озуқалиги бор гап.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    11.01.2020, 20:01   Изоҳ (0)   83835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавируснинг янги туридан биринчи одам вафот этди

    11.01.2020, 16:11

    Bloomberg: Brexit Буюк Британия иқтисодиётига 170 млрд долларга тушди

    11.01.2020, 13:28

    WP: АҚШ Яманда яна бир эронлик командирни ўлдиришни режалаштирган

    11.01.2020, 13:07

    Дональд Трамп Эрон АҚШнинг тўртта элчихонасига уруш уюштирмоқчи бўлганини маълум қилди

    11.01.2020, 12:48

    Ҳиндистонда автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

    11.01.2020, 11:46

    Руҳоний Украинага тегишли Boeing самолёти фалокатини фожиавий хатолик деб атади

    11.01.2020, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.