Ҳиндистон шимолида йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ёниб кетди, деб хабар беради Times of India.
Фалокат оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган ва яна 21 киши оғир куйиш аҳволида шифохонага ётқизилган.
Полициянинг маълумотларига кўра автобусда 70 киши бўлган, ҳозирча қурбонларнинг аниқ сони номаълум.
Аварияга учраган автобус Жайпур шаҳридан Каннауй томон ҳаракатланаётган бўлган. Йўловчилар уйқуда бўлганлиги, шунингдек, ойна ва эшиклар ёпиқлиги сабаб автобусдан чиқишга улгурмаган.
Полиция бош инспектори Мохит Агарвалнинг сўзларига кўра ёнғин назорат остига олинган ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра автобус қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Юк машинаси тез алангаланувчи материалларни олиб кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)