Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Вашингтон генерал Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш бўйича операция ўтказаётганида Эрон Американинг тўртта элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирилган, деб хабар беради Fox News.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Ҳужум уюштириш режалаштирилган объектлар орасида Бағдоддаги элчихона ҳам бўлган. Трамп Американинг бошқа дипломатик ваколатхоналари қайси эканлигини очиқламаган.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Fox News’га берган интервьюсида Вашингтонда генерал Қосим Сулаймоний Америка фуқароларига айнан қаерда ва қандай ҳужум уюштириши ҳақида аниқ маълумот бўлмаганини айтганди.

Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси генерали Қосим Сулаймоний 3 январь куни АҚШ ҳаво кучлари томонидан Бағдод аэропортига берилган авиаҳужум оқибатида ҳалок бўлган. Эрон ушбу жиноят учун АҚШдан аёвсиз қасос олишини билдирган. Теҳроннинг бу борадаги биринчи қадами 5 январь куни ядро келишувидан бутунлай чиқиш бўлди. Шунингдек, Эрон парламенти АҚШ ҳамда Пентагонни террорчилик ташкилотлари деб эълон қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон пойтахтида намойишлар бўлиб ўтмоқда (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж