Мумдан ясалган ҳайкаллари билан машҳур Мадам Тюссо музейи вакили «қироллик» залидан олиб ташланган шаҳзода Гарри ҳамда унинг рафиқаси Меган ҳайкалларини дунёнинг бошқа машҳур инсонлари ҳайкаллари орасига олиб ўтилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.
«Герцог ва герцогиня Сассекслар музейнинг бошқа залига кўчирилади ҳамда дунёнинг бошқа машҳур инсонларининг ҳайкаллари ёнига жойлаштирилади», — деган музей вакили.
Аввал музей маъмуриятининг шаҳзода Гарри ва Меганнинг хоҳишига бўлган ҳурмат туфайли уларнинг ҳайкалларини бошқа машҳурлар бор хонага олиб ўтишга рози экани хабар қилинганди.
8 январь оқшомида Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қиролликдаги ўз мақоми бўйича бериладиган молиявий имтиёзлардан воз кечиб мустақил равишда ўзлари пул ишлаб топишини маълум қилган. Лекин улар қироллик оиласи мажбуриятларини бажаришда ҳам давом этаверади.
Бундан ташқари, улар вақтларини Буюк Британия ва Шимолий Америкада ўтказишмоқчи. Уларнинг фикрича, бу уларнинг ўғли Арчини қироллик анъаналари руҳида тарбиялаш ҳамда оиланинг кейинги режаларини амалга ошириш учун етарли даражада шароитлар яратилишига туртки беради. Герцог ва герцогиня Сассекслар бу борадаги аниқ режалари билан ўртоқлашмаган.
Уларнинг ушбу баёноти Британияда бошқа барча хабарлар Яқин Шарқдаги вазият, Австралиядаги ўрмон ёнғинлари ва ҳатто Брексит ҳақидаги гап-сўзлару шов-шувларни ҳам бир чеккага чиқариб қўйди.
Нью-Йоркда жойлашган Мадам Тюссо музейи ҳам ушбу янгиликка муносабат билдириб, Гарри ва Меганнинг ҳайкал нусхаларини бошқа залга кўчирган.
Изоҳ (0)