9 январь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси Албания томонидан Ўзбекистоннинг ЙХҲТ ҳузуридаги доимий вакили, элчи Шерзод Асадовни ЙХҲТ доимий кенгаши Иқтисодий-экологик қўмитасининг жорий йилдаги раиси этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Иқтисодий-экологик қўмита ЙХҲТ ҳудудидаги иқтисодиёт ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик ва хавфсизлик билан боғлик кенг кўламли масалаларни назорат қилади.
Хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раиси этиб Буюк Британиянинг ЙХҲТ ҳузуридаги доимий вакили, элчи Ниль Буш, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг раиси этиб эса Чехиянинг ташкилот ҳузуридаги доимий вакили, элчи Иво Шрамек тайинланди.
Аввалроқ Дилёр Ҳакимов Ўзбекистоннинг НАТО ҳузуридаги миссияси раҳбари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)