Бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳаво ҳарорати 5—10 даража илиқ атрофида бўлади.
Эртага, 11 январда ҳам республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат шундайлигича сақланиб туради. Кечаси 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни ҳаво оқимлари алмашади: қуруқ ҳаво оқими ўрнини Каспий денгизи ҳудудидан кирадиган нам ва совуқ ҳаво оқими эгаллайди. У бутун республика ҳудудига таъсир кўрсатади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)