Токио прокуратурасига молиявий фирибгарликларда айбланаётган Nissan собиқ раҳбари Карлос Гоннинг рафиқаси Керол Нахасни ҳибсга олиш учун ордер берилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Керол Нахас 2019 йил апрель ойида эрининг иши бўйича сўроқда ёлғон кўрсатмалар берганликда гумон қилинмоқда.
NHK телеканалига кўра, ҳозирда Нахас турмуш ўртоғи билан бирга Ливанда бўлиб турибди.
Гонинг Японияга қайтарилиши эҳтимолдан йироқ: икки давлат ўртасида экстрадиция ҳақидаги келишув мавжуд эмас.
Изоҳ (0)