АҚШ ҳарбийлари Эроннинг маданий объектларига зарба бермайди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Марк Эспер маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
«Бундай объектлар АҚШ армияси зарбаси учун нишон бўлиши мумкинми?» деган саволга жавобан Эспер Қўшма Штатлар қуролли можаролар қонунларига риоя қилишини билдирди.
Маълумот учун, олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп зарба бериш учун танланган айрим объектлар Эрон ҳамда унинг маданияти учун жуда аҳамиятли ҳисобланишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)