Москва вилоятининг Раменское шаҳрида юз берган ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақд Meduza хабар бермоқда.
Уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда. Ёнғин иссиқхона комплекси ҳудудида содир бўлган. Унинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Ҳозирда қутқарувчилар конструкцияларни йиғиштирмоқда.
Ҳодиса оқибатида яна бир киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)