Эроннинг Кирмон шаҳрида америкалик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган Исломий инқилоб муҳофизлари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими бошланди, дея хабар бермоқда Press TV телеканали.
Қосим Сулаймоний билан видолашув маросими 7 январь куни бошланган, маросим вақтида шаҳар кўчаларига минглаб одамлар чиқиши оқибатида тиқилинч юз бериб, 56 киши ҳалок бўлган эди. Дафн маросими маҳаллий вақт билан 14:00—16:00 оралиғида шаҳидлар қабристонида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ генерал билан видолашиш истагидагиларнинг кўплиги боис, маросим бошқа санага қолдирилган эди.
Қосим Сулаймоний 3 январь куни, АҚШнинг Бағдод аэропорти яқинидаги маррага авиазарба бериши оқибатида ҳалок бўлган эди. Теҳрон ўз генералининг ўлими учун АҚШдан ўч олишга ва унга «қақшатқич зарба» беришга ваъда берган. 8 январга ўтар кечаси Эрон АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий объектларига ҳужум қилгани маълум бўлди. Ҳозирча ушбу ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)