Индонезия пойтахти Жакарта ва унга яқин ҳудудларда юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 66 кишига етди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Индонезия ҳукумати фуқароларга янада кучли ёғингарчиликларга тайёр туришни тайинлади. Бунга қадар ёмғир сув тошқинлари ва кўчкиларни юзага келтирган эди. Аҳолидан ноқулай об-ҳаво шароити муносабати билан кўчмас мулкларини эҳтиёт қилиш чоралари кўриш сўралди. Ҳозирга қадар 35 минг киши эвакуация қилинган. Айрим туманларда сув тошқини уч метргача кўтарилган.
Мазкур тошқинларда 47 киши ҳалок бўлган 2013 йилги табиий офатлардан кейинги энг йириги ҳисобланади. Индонезиядаги фавқулодда об-ҳаво шароитлари 7 январга қадар чўзилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)