Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 19-тури доирасида 4 январь, шанба куни 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Зинедин Зидан қўл остидаги Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Хетафе»ни синовдан ўтказди.
Беллашувнинг 34-дақиқасида мезбон жамоа дарвозабони Давид Сория хатога йўл қўйди ва унга теккан тўп дарвоза тўридан жой олди. 53-дақиқада эса «Қироллик клуби» ҳимоячиси Рафаэл Варан ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида хорватиялик Лука Модрич ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа мадридликлар меҳмонда кечган баҳсда «Хетафе»ни йирик 3:0 кўринишида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Реал» очколари сонини 40 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида пешқадамга айланди. «Хетафе» эса 30 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Ла Лига
19-тур баҳслари
3 январь, жума
«Вальядолид»—«Леганес» 2:2
Голлар: 0:1 — 4 Брэйтуэйт, 1:1 — 8 Унал, 1:2 — 13 Меса, 2:2 — 79 Унал«Севилья»—«Атлетик» 1:1
Голлар: 0:1 — 15 Капа, 1:1 — 60, автогол Нуньес4 январь, шанба
«Валенсия»—«Эйбар» 1:0
Гол: 1:0 — 27 Макси Гомес«Хетафе»—«Реал» 0:3
Голлар: 0:1 — 34, автогол Сория, 0:2 — 53 Варан, 0:3 — 90+6 МодричЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)