Хитойнинг «Гуанчжоу Фули» жамоаси янги бош мураббийга эга бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, энди «Фули»ни нидерландиялик 44 ёшли мутахассис Жованни ван Бронкхорст бошқариб боради. Шартнома муддати ошкор этилмаган.
«Барселона» собиқ футболчиси мураббийлик фаолиятини 2010 йил Нидерландия ёшлар терма жамоасида мураббий ёрамчиси ролида бошлаган. Орадан бир йўл ўтиб, «Фееноорд» клубида ҳам худди шундай лавозимда ишлайди. 2015 йилдан эса ушбу клуб бош мураббийига айланади. 2019 йилда эса «Манчестер Сити» мураббийлар штабида фаолият олиб борди.
2019 йилги мавсум «Гуанчжоу Фули» жамоаси Хитой Суперлигасида 30 та ўйинда 32 очко жамлаб, 12-ўринни эгаллаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)