Франциянинг «Генгам» клуби ҳужумчиси Натаел Жулан автоҳалокат натижасида вафот этди.
23 ёшли футболчи 3 январь, жума куни йўл транспорт ҳодисаси натижасида олган жароҳати туфайли ҳаётдан кўз юмган.
«‘Генгам’ мотамда. Клуб Натаел Жуланнинг ўлимини эшитиб, бугунги машғулотда чуқур қайғуга ботди. Бу мудҳиш кунда клубнинг барча аъзолари Натаелнинг оиласига ҳамдардлик билдириш учун жамланди», — дейилади «Генгам» баёнотида.
Жулан «Гавр» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йилнинг январида «Генгам»га келган. 2018/19 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини «Валансиэне»да ўтказган футболчи ушбу мавсум аввалида «Генгам»га қайтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)