Буюк Британиянинг Sky Sports нашри сўнгги ўн йилликнинг энг яхши спортчилари рейтингини эълон қилди.
Мазкур рўйхатнинг биринчи ўринига америкалик теннисчи Серена Уильямс лойиқ кўрилди. Иккинчи поғонадан эса Formula-1 бўйича кўп карра Жаҳон Чемпиони Льюис Ҳемилтон ўрин олди.
«Ювентус» клуби ва Португалия терма терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду кучли учликка якун ясаган бўлса, «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси тўртинчи поғонага жойлашди.
Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган Флойд Мейвезер кучли бешликдан ўрин олди.
Шунингдек, Новак Жокович (теннис), Усаин Болт (енгил атлетика), Том Бреди (америкача футбол), Леброн Жеймс (баскетбол) ва Симона Байлз (гимнастика) каби спортчилар рўйхатнинг кучли ўнлигига киритилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)