Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Суданда Ан-12 ҳарбий-транспорт самолётининг қулаши оқибатида 18 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Судан армияси вакилига асосланиб, Agence France-Presse хабар бермоқда.

Фото: BBC News

Фото: BBC News

Армия вакилининг сўзларига кўра, самолёт бортида экипажнинг етти нафар аъзоси ва 11 нафар йўловчи бўлган.

Авиаҳалокат 2 январь оқшомида Ғарбий Дарфур вилоятида юз берган. Самолёт ҳавога кўтарилганидан беш дақиқа ўтиб қулаган.

Хабар беришларича, самолёт Судандаги намойишлар вақтида жабрланган аҳолига инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган эди. Ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида текширув ишлари бошланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда миллиардер Гаутам Аданининг янги лойиҳасига қарши оммавий намойишлар авж олди
Спорт
Камерун терма жамоаси юлдузи Андре Онана мураббий билан келишмовчилик сабаб ЖЧ—2022 ни тарк этди
Маҳаллий
Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинди