«Голландия» атамаси нидерландларни номлаш учун расман ишлатилмайдиган бўлди. Бу ҳақда NOS радиостанцияси хабар бермоқда.
2020 йил 1 январдан мамлакат «Голландия» номидан воз кечишга қарор қилди. Хусусий компаниялар, элчихоналар, вазирликлар, мактаб ва университетлар давлат имижини ўзгартириш учун фақат расмий атамадан фойдаланади. Ислоҳотлар нидерландларга 200 минг еврога тушди.
Расмийлар Голландия хорижлик туристларда наркотиклар ва Қизил фонарлар даҳаси билан уйқаш ҳолда тасаввур қилинади, деб ҳисобламоқда.
2020 йилда «Нидерландлар» номини Токио олимпиадаси ва «Евровидения-2020» давомида фаол қўллаш таклиф этилган.
Изоҳ (0)