3 январь, жума куни Ўзбекистон бўйлаб нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради, республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларга ёмғир ёғади. «Ўзгидромет»нинг хабар беришича, бу Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқимлари чиқиши давом этаётгани билан боғлиқдир.
4—5 январь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгармайди. Аввалгидек булутли ҳаво устунлик қилади, айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. 4 январь, шанба куни шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ атрофида, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг шимолий ҳудудларида фақат 4 январда кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. 5 январь, якшанба куни ушбу жойларда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди.
Изоҳ (0)