U.S. News & World Report экспертлари дунёдаги энг оммабоп 35 та парҳезни баҳолади. Мазкур рейтингда Ўрта ер денгизи парҳези 2020 йилда энг яхшиси деб топилди.

Фото: U.S. News & World Report

«Ўрта ер денгизи давлатларида одамлар узоқроқ яшайди ва аксарият америкаликларга нисбатан саратон ва юрак қон-томир касалликларига камроқ чалинади. Бунинг сири оддий — фаол ҳаёт тарзи, вазннинг доимий назорати, қизил гўшт, шакар, ёғ кам бўлган ва энергетик жиҳатдан қимматли, саломатлик учун фойдали маҳсулотларга бой бўлган парҳез», — дейилади бунга қолдирган изоҳда.

Рўйхатда иккинчи ўринни туз, шакар ва ёғ кўп бўлган маҳсулотларни камайтириш ёки улардан тўлиқ воз кечишни назарда тутувчи DASh-парҳез эгаллади.

Учинчи ўрин мослашувчан вегетариан парҳезига насиб қилди. Мазкур парҳез гўштдан воз кечишга чақиради, бироқ истиснолар ҳам бор — жуда исталган тақдирда уни истеъмол қилиш мумкин.