Хитойнинг Хенан провинциясида истиқомат қилувчи қиз йигити унга уйланиши учун БМW автомобили ва янги уйнинг ҳужжатларини совға қилди, деб хабар беради AsiaOne.
24 ёшли Сяосзин ўзининг Сяоке исмли севгилисига 11 декабрь куни — танишганига бир йил тўлгани муносабати билан оила қуришни таклиф қилган. У йигитни биринчи бор учрашган жойларига чақирган. Қиз учрашув жойини шарлар билан безаб, уни келин либосида кутиб олган. «Мен барчасини тайёрлаб қўйдим. Сенга машина ва уйнинг ҳужжатларини совға қиламан. Мен сен билан бўлишни истайман. Менга уйланасанми?», — деган қиз.
Кейинроқ Сяосзин нима сабабдан бундай йўл тутганини изоҳлаган. Унинг сўзларига кўра, йигит доим қизга ғамхўрлик қилган ва унинг учун кўп нарсадан воз кечган.
Сяосзиннинг таъкидлашича, сюрпризни ташкиллаштиришда унга оиласи ёрдам берган. Машина ва уйни қизнинг ота-онаси олиб берган. Бироқ қиз ҳаётда муҳими пул эмас, балки севги эканлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага 12 декабрь куни продюсери ва турмуш ўртоғи Мансур Агалиев BМW Х7 совға қилган эди.
Изоҳ (0)