Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 21-тури доирасида 1 январь, чоршанба куни Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» ўз майдонида Карло Анчелотти бошқарувига ўтган Мерсисайднинг «Эвертон» клубини қабул қилди.
Учрашув давомида «манкунианлар» ҳужумчиси Габриэль Жезус (51, 58)нинг дублига меҳмонлар Ришарлисон (71)нинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «шаҳарликлар» ўз уйида кечган баҳсда «Эвертон»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг Гаврдиола шогирдлари очколари сонини 44 тага етказди ва жамоа мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Эвертон» эса 25 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ
21-тур баҳслари
1 январь, чоршанба
«Манчестер Сити»—«Эвертон» 2:1
Голлар: 1:0 — 51 Жезус, 2:0 — 58 Жезус, 2:1 — 71 Ришарлисон«Норвич»—«Кристал Пэлас» 1:1
Голлар: 1:0 — 4 Кэнтуэлл, 2:0 — 85 Уикхэм«Вест Ҳэм»—«Борнмут» 4:0
Голлар: 1:0 — 17 Нобл, 2:0 — 25 Аллер, 3:0 — 35, пенальти Нобл, 4:0 — 66 Фелипе АндерсонЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)