«Реал» клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгия терма жамоасининг 2019 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
2019 йилда 28 ёшли футболчи Бельгия терма жамоасининг 8 ўйинида иштирок этиб, бешта гол ва еттита самарали узатмага муаллиф бўлди.
Бельгия терма жамоаси Евро—2020 саралашида гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда мусобақанинг финал босқичига йўл олди. «Қизил иблислар» ҳал қилувчи босқичда Россия, Дания ва Финляндия билан бир гуруҳдан жой олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)