«Ювентус» клуби «Аталанта» ярим ҳимоячиси Деян Кулусевски трансфери борасида келишувга эришди, дея хабар қилмоқда журналист Фабрицио Романо.
Таъкидланишича, туринликлар клуби 19 ёшли футболчи трансфери учун 35 миллион евро тўлайди. Бундан ташқари бонус пуллари ҳам назарда тутилган.
Энди «Ювентус» Кулусевскининг ўзи билан музокаралар столига ўтирган ва шахсий келишув шартларини муҳокама қилмоқда.
Кулусевски 2019/2020 йилги мавсумни «Парма» сафида ижарада ўтказмоқда. У А Серияда 17 ўйин ўтказиб, тўртта гол ва еттита самарали узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)